Эктор Купер бугун 63 ёшни қаршилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Эктор Купер бошчилигида айни кунларда Австралиянинг Брисбен шаҳрида йиғин ўтказишмоқда.
Бугун миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер 63 ёшни қарши олди. Аргентиналик мутахассис 1955 йилнинг 16 ноябрь куни таваллуд топган. Терма жамоамиз футболчилари ва делегация аъзолари бугун тушлик вақтида Куперни туғилган куни билан табриклашди. Унга энг эзгу тилакларни тилашди.
Ўз ўрнида биз ҳам Эктор Куперни таваллуд айёми билан муборакбод этамиз ҳамда унга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади. Умид қиламизки, ушбу мураббий қўлостида миллий терма жамоамиз миллионлаб юртдошларимизнинг азалий орзусини рўёбга чиқариб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади!

 

ЎзА