Диққат! Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ишга таклиф қилади

Ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал эгаллаган, мақола ва шарҳлар ёзиш қобилиятига эга, компьютерда офисга оид дастурлар билан эркин ишлай оладиган малакали журналистларни ишга таклиф қилади.
Номзодлар pochta@uza.uz электрон почта манзилига, (71) 233-95-56; 233-36-30; 233-24-45 (факс) телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Шунингдек, Маркетинг ва реклама бўлимига тажрибали реклама агентлари керак.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
  • ўзбек ва рус тилини яхши билиш (бошқа тилларни билиш устунлик беради);
  • зиммасидаги вазифаларни бажара олиш, хушмуомала, мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушуниш, реклама ва тижорий материаллар тайёрлаш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш;
  • турли ташкилот ва корхоналар фаолиятини ёритиш бўйича рекламалар уюштириш, бир марталик, йиллик шартномалар тузиш.
Реклама агентларига уюштирган рекламасининг умумий суммасидан 25 фоизи берилади.
Номзодлар 2019 йил 1 январига қадар ўз шахсий варақасини pochta@uza.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши керак.

 

ЎзА