​Нукус шаҳрида пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси қурилмоқда

“Orient technology“ қўшма корхонаси қошида ташкил этилаётган корхонада Италия технологияси асосида ишлайдиган асбоб-ускуналар олиб келиб, ўрнатиш буйича хорижлик шериклар билан шартномалар имзоланди. 
 
5.jpg
– Айни пайтда объектнинг курилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда, – дейди “Orient technology“ қўшма корхонаси бош менежери Улуғбек Раджабов. – Ушбу лойиҳани амалга ошириш билан Ўзбекистон Республикасида жаҳон бозорида рақобатбардош Европа стандартларига жавоб берадиган тайёр чарм ва чарм буюмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Корхона ишга тушиши билан янги 200 та иш ўрни яратилиши мўлжалланган.
6.jpg
Италия асбоб-ускуналари билан жиҳозланган “Orient texnology“ МЧЖ терини қайта ишлаш корхонаси 2010 йилда Нукус шаҳрида ташкил этилган. Корхонада йирик ва майда шохли қора мол териларидан хромли ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Заводнинг қуввати йилига 4800 тонна хом ашё терини қайта ишлаш имконини беради.
3.jpg

 

Е.Қаноатов, ЎзА​