Ўзбекистонда автобензин нархи қимматлашди

2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари белгиланди.
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, 2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари:
• Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
• Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
• дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
• ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр этиб белгиланди.

 

ЎзА