Дунёдаги энг баланд ёдгорлик Ҳиндистонда ўрнатилди

Гужарат штатида Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракати намоёндаси Валлабхаи Пателга (1875-1950) ўрнатилган ҳайкалнинг умумий узунлиги 243 метрни ташкил этиб, бугун Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди иштирокида ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради ТАСС.
Қайд этилишича, “Бирлик ёдгорлиги” номини олган монумент Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкалидан 4 марта баланд. Ёдгорликнинг бош муаллифи Ҳиндистоннинг таниқли ҳайкалтароши Рам Ванди Сутардир.
Ушбу ёдгорлик 13 ой давомида лойиҳалаштирилган бўлиб, бунёд этиш ишлари 33 ойга чўзилган. Ҳайкал ичида 2 та лифт ҳаракатланади. Монументнинг 150 метр баландлигида кузатиш галереяси ўрнатилган. У бир вақтнинг ўзида 200 нафар сайёҳни ўзига сиғдира олади. Пойдеворда Валлабхаи Пател ҳаётига бағишланган музей жойлашган.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​​