Жорий йилинг ноябрь ойида дунёнинг энг моҳир қиличбозлари пойтахтимизга келади.
Халқаро қиличбозлик федерацияси қарорига мувофиқ, Тошкентда 11 ноябрь куни эркаклар ўртасида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича эркаклар ўртасида “Сателлит“ халқаро турнири ўтказилса, 17-18 ноябрь кунлари ўсмир-қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля тури бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан барча қиличбозлик спорти ихлосмандлари, ОАВ ходимларини Республика бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабига таклиф қилинади.
Спорт мажмуаси манзили: Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Корхожиота кўчаси, 2А-уй.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати
ЎзА