Каримов Фонди хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олиш учун учинчи грантлар танловини эълон қилади.

 

Қуйидаги мутахассисликлар бўйича Европанинг олий таълим муассасаларида магистратура босқичида таҳсил олиш мумкин:

  • Қайта тикланувчан энергия манбалари;
  • Кимё. Кимё технологияси;
  • Сув ва ер ресурсларини бошқариш;
  • Машинасозлик технологиялари;
  • Архитектура. Бино ва иншоотларни қуриш;
  • Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш;
  • Текстиль саноати технологиялари ва ускуналари;
  • Туризм хизматларини ташкил этиш ва бошқариш;
  • Ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар.

 

Танловда инглиз, немис ёки француз тилларини аъло даражада билган, Ўзбекистон ёки чет эл олий таълим муассасасини битирган ёки унинг сўнгги курсида таҳсил олаётган, ёши 35дан ошмаган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.

 

Грант совриндорларининг чет элда таҳсил олиш ва яшаш харажатлари (2 йилгача) Фонд томонидан молиялаштирилади.

 

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар онлайн қабул қилинади:

https://goo.gl/forms/vNSA6KLY2JDOA86h1

 

Танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

  • Фонд томонидан тасдиқланган шаклдаги танловда иштирок этишга ариза;
  • танлов иштирокчисининг шахсий анкетаси;
  • танлов иштирокчиси томонидан имзоланган «Чет эл олий таълим муассасаларида магистрлик дастури бўйича таҳсил олиш учун Каримов фонди грантини олиш бўйича ўтказиладиган III-танлов Низоми» Кўчирмаси;
  • олий таълим муассасаси ректори (ташкилот, корхона, муассаса раҳбари) номидан танловда муносиб номзод сифатида иштирок этиши тўғрисидаги Тавсиянома ёки олий таълим муассасасидан охирги босқичда муваффақиятли таҳсил олаётганлиги тўғрисида маълумотнома;
  • паспорт рангли нусхаси;
  • олий таълим муассасасини битирганлиги тўғрисидаги Диплом нусхаси.

 

Ҳужжатлар топшириш муддати чекланган – 2018 йил 5 ноябрдан – 24 ноябргача.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.