​Қадамбой аканинг боғи

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани «Дўрмон» овул фуқаролар йиғинида яшовчи Қадамбой Қурбонбоев тажрибали боғбон.
Қадамбой ака 1999 йили муқобил машина трактор паркига қарашли 1,5 гектар ерни ижарага олиб, боғ яратишга киришди. Тинимсиз меҳнат эвазига бугун ушбу боғдан олма, ўрик, шафтоли ва бошқа бир-биридан мазали мевалардан мўл ҳосил олинмоқда.
Боғдаги мева дарахтлари қатор орасида картошка, помидор, сабзи ва бошқа сабзавотлар етиштирилади. Боғбон энди иссиқхона қуриш, шунингдек, паррандачилик ва чорвачиликни йўлга қўйишни режалаштирган.
5.JPG
7.JPG

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА