Утилизацияга топшириладиган автомобиль учун имтиёзли кредитлар ажратилади

“Фойдаланишга яроқсизлиги аниқланган автомототранспорт воситаларини утилизация ва қисмларини реализация қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳасида Утилизацияга топшириладиган автомобиль учун имтиёзли кредитлар ажратиш йўлга қўйилиши банд сифатида кўрсатилган.
“Асака” АТ банкига Молия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда утилизацияга топшириладиган автомототранспорт воситалари эгалари учун имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинган.
Шунингдек, утилизацияга топшириладиган автомототранспорт воситаларини ҳудудларда қабул қилиш тартиби юзасидан асослантирилган таклиф киритиш назарда тутилган.​​

 

ЎзА