Хабарингиз бор “Барселона“ жамоасининг ҳимоячиси испаниялик Жерар Пике “Kosmos“ сармоявий гуруҳига раҳбарлик қилади.
Пике келгуси йили теннис бўйича эркаклар ўртасида “Majesty Cup” дея номланган янги турнирни ташкил қилиш ниятида эканини билдириб ўтган. Маълумотларга кўра, янги мусобақада 64 нафар теннисчи 10 миллион АҚШ доллари учун ўзаро куч синашади.
Шунинг таъкидлаб ўтиш керакки, турнирнинг барча пуллари ғолиб теннисчига насиб этади. Бу эса ҳозирда ўтказиладиган теннис мусобақаларидан буткул фарқ қилади. Сабаби айни вақтда ўтаётган барча мусобақаларда мукофот пуллари барча иштирокчилар учун тенг тақсимланади.
“Majesty Cup” мусобақаси сентябрь ойида “US Open“ мусобақасидан сўнг ўтказилиши режалаштирилмоқда. Аввал, Пике “Дэвис кубоги“га 3 миллиард АҚШ долларини сармоя қилишни ва финал баҳсини ноябрь ойидан сентябрь ойига кўчириш ниятида экани ҳақида айтиб ўтган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА