«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти тизимда амалга оширилаётган ишлар билан ОАВ вакилларини ва улар орқали бутун халқимизни яқиндан таништириш учун бугун Тошкент вилоятига пресс-тур ташкил этди.
«Соҳада инновацион технологияларни қўллаш — ривожлантиришнинг муҳим омили» мавзусидаги брифинг, пресс-тур ва кўргазмадан иборат ушбу тадбирда соҳага татбиқ этилаётган инновацион технологиялар, ноу-хаулар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, аҳолини узлуксиз табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, газ транспорт тизимини янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар билан таништириш назарда тутилган.
Пресс-тур доирасида журналистлар Тошкент вилоятининг Қибрай туманига етиб келишди. Бу ерда маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларнинг газ билан таъминланиш жараёни билан танишишмоқда.
Фарҳод Умаров, ЎзА