Ушбу конференция минтақа мамлакатларини қизиқтирган, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ташкил қилинди.
Конференция доирасида халқаро молиявий тузилмалар билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатларининг транспорт-транзит салоҳиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш масалалари кенг муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Конференцияда 37 мамлакатдан 300 дан ортиқ меҳмон, шунингдек, Жаҳон банки, ОТБ, ИТБ, ЕТТБ, ОИИБ, БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти, Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси, ЕХҲТ, ГХҲЖ, ШҲТ, ИҲТ, МДҲ, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури, ТРАСЕКА дастури, Халқаро автомобиль транспорти уюшмаси, Темир йўллар ҳамкорлиги ташкилоти каби халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва етакчи транспорт компаниялари вакиллари иштирок этмоқда.
Малоҳат Ҳусанова, ЎзА