Шавкат Мирзиёев Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйди

Халқимиз Ватанимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллигини улкан ютуқлар, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда. Жорий йилда энг улуғ, энг азиз айёмимиз мамлакатимиз бўйлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя асосида нишонланмоқда. 
31 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйди.
Мустақил бўлган, тинчлик ҳукмрон мамлакатда тараққиёт бўлади. Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда бу ҳақиқат яна бир бор ўз ифодасини топмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам ёдгорлик пойига гуллар қўйди.
d41c259b-1ef9-7d4d-9d47-cffb18e27720.jpg
72a8ed63-2d78-86eb-e7a0-b1f82a4e5b2a.jpg
49401e61-0708-73b4-4713-efebdcfb6b82.jpg

 

Зиёдулла Жонибеков, ЎзА