Тахминан 30-40 тонна ҳосил тўпланиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Туркманистон саноатчилари ва тадбиркорлари Уюшмаси маълум қилди.
Туркманистоннинг Мари вилоятидаги «Фрехар» компанияси 1 гектар ҳудудни қамраб олган иссиқхонада банан етиштираётгани ҳақида маълум қилинди. Хабарларга кўра, иссиқхонага ўтқазилган кўчатлар Туркиядан олиб келинган. Тадбиркорлар биринчи банан ҳосилини декабрь ўрталарида йиғиб олишни режалаштирмоқда. Тахминан 30-40 тонна ҳосил тўпланиши кутилмоқда.
ЎзА