Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан улуғ айём кунларида бутун мамлакатимиз бўйлаб саховат тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар доирасида меҳрга муҳтож бўлган ногирон ва бемор инсонлар ҳолидан хабар олиб, ёлғиз қариялар, мурувват уйлари, боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилалар, меҳнат фахрийларининг хонадонларига ташриф буюрилди.
Эҳтиёжманд аёлларнинг оилаларига моддий ёрдамлар кўрсатилиб, озиқ-овқат, маиший техника маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари совға сифатида улашилди.
Байрам кунлари ўтказилган муҳим тадбирлардан бири бу юзлаб ногиронлиги бор, оғир ижтимоий вазиятда қолган аёлларга янги уйларнинг калитларининг топширилганлиги бўлди. Шунингдек аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида янги уйларнинг биринчи қаватларида тикув цехлари очилиб, янги иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон Хотин-қизлари қўмитаси Матбуот хизмати
ЎзА