Жорий йилнинг 20-21 декабрь кунлари Япония халқаро ҳамкорлик Агентлиги (JICA) иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш лойиҳаси” доирасида ўқув-амалий семинари ташкил этилди.

Мазкур семинарда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бир қатор масъуллари, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ҳамда тадқиқотлар халқаро маркази ходимлари, тижорат банклари ва фермерлар, лойиҳа консультантлари иштирок этмоқда.

Ўқув-амалий семинарда қишлоқ хўжалиги стратегияси, соҳани молиялаштириш ва унинг натижадорлиги, ҳар бир лойиҳанинг экологик хавфсизлигини ўрганиш, ишга туширилган лойиҳаларда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг меҳнат қонунчилигига мувофиқ ишлашини таъминлаш ҳамда гендер тенглиги ёндашувини самарали ташкил этиш борасида фикрлар алмашилди. Лойиҳа доирасида бир қатор мамлакатлардан энг малакали экспертлар жалб қилинган бўлиб, жумладан, Элена Креуззберг (Канада), Нарина Кйдйралиева (Қирғизистон), Элвира Суванова (Қирғизистон), Азамат Мамйтов (Қирғизистон)лардан иборатдир.

Ўз навбатида лойиҳа томонидан йил давомида ташкил этиб келинаётган ўқув-амалий семинарларида малакали мутахассислар иштирок этиб, халқаро даражада тажриба алмашинилиши учун ҳисса қўшиб келмоқда.

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири