Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида халқаро миқёсда рейтинги юқори бўлган олий таълим муассасалари билан узвий алоқалар ўрнатилган.

Мана шундай икки томонлама ҳамкорликнинг натижаси сифатида дунёга машҳур олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг Нукус давлат педагогика институти талабаларига дарс ўтиш мақсадида келишини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Институт халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Қумар Бегниязованинг хабар беришича, 2018-2019 ўқув йилида Нукус давлат педагогика институтига Қозоғистон, Россия, Германия, Англия ва АҚШ каби мамлакатлардаги педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг 47 нафар тажрибали профессор-ўқитувчисининг институт талаба-ёшларига маъруза ва амалий дарслар ўтиш учун келиши режалаштирилган.

Бу мазкур йўналишда амалга оширилиши белгиланган энг намунали ишлардан бири ҳисобланади.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.