Нукус инновацион институти молия кафедраси ташаббуси билан 10 ноябр – Халқаро бухгалтерлар кунига бағишлаб “Замонавий бухгалтерияда замонавий кадрлар» мавзусида талаба- ёшлар ўртасида мусобақа уюштирилди.

Тадбирда институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Ш. Мадраҳимов,  молия кафедраси мудири, профессор A.Мусагалиев сўзга чиқиб, иштирокчиларни байрам билан муборакбод этди. Мусобақа олдидан бир қатор хорижий мамлакатлар олий таълим муассасалари вакиллари, жумладан, Молдова техника университети, Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети, Қирғиз-ўзбек халқаро университети, Туркманистон давлат молия институти вакиллари “зоом” дастури орқали ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.

Мусобақада институтнинг молия ва молиявий технологиялар, бухгалтерия ҳисоби ва аудит ҳамда иқтисодиёт йўналишлари талаба-ёшлари иштирок етиб, 3 та босқич бўйича ўзаро баҳслашди.

Мусобақада якунида биринчи ўринни молия ва молиявий технологиялар йўналиши  3-курс талабалари, иккинчи ўринни ушбу  йўналишнинг 1-курс талабалари, учинчи ўринни бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналиши 3-курс талабалари қўлга киритди.

Мусобақада ғалаба қозонган жамоалар эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА мухбирлари