ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида таэквондо (ITF) бўйича барча ёш тоифалари ўртасида жаҳон чемпионати ва жаҳон кубоги мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида халқаро таэквондо (ITF) ассоциацияси раҳбарияти, мамлакатимиз спорт вазирлиги, турли давлатлар спорти масъуллари, фахрийлар иштирок этди. Спорт ихлосмандларига кўргазмали чиқишлар, концерт дастури намойиш этилди. Таэквондо спортини ривожлантириш, уни оммалаштиришга катта ҳисса қўшган бир гуруҳ спортчилар мукофотланди.
Мусобақалар 7 ноябрга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА