Волонтёрлик тарихи инсониятнинг қадим замонларига бориб тақалади. Бу жараён ижтимоий, маданий ва иқтисодий ўзгаришлар билан узвий боғлиқ бўлиб, одамларнинг бир-бирига ёрдам бериш истаги, ҳамжиҳатлик ва ижтимоий масъулият ҳисси билан ривожланган. Волонтёрликнинг илк белгиларини қадимий жамиятларда кўриш мумкин. Мисол учун, қадимги Грецияда фуқаролар ўз жамиятларига хизмат қилиш мақсадида ҳарбий хизмат ва фуқаролик вазифаларини бажарганлар. Эҳтиёжмандларга ёрдам бериш, хайрия фаолияти ҳам кенг тарқалган. Ўрта асрлар даврида диний ташкилотлар, масалан, черковлар ва масжидлар, волонтёрлик фаолиятининг асосий марказлари бўлган. Ушбу ташкилотлар ёрдамга муҳтож инсонларга таъминот, шифокорлик ва бошқа хизматлар кўрсатишган. Шунингдек, бўш вақтларини хайрли ишлар билан ўтказаётган мардонавар инсонлар кўпайди.
20-аср давомида волонтёрлик глобал миқёсда янги босқичга ўтди. 1930-йилларда кўплаб инсонлар хайрия ишларига жалб қилинди. 1960-йилларда ижтимоий ўзгаришлар, фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракати ва экологик ҳаракатлар волонтёрликни янги даражага олиб чиқди. Кўплаб ёшлар ижтимоий адолат ва экологик муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этишга интилишди.
Волонтёрлик тарихи инсониятнинг ижтимоий масъулиятини ва бир-бирига ёрдам бериш истагини акс эттиради. Бу жараён ҳар доим ўзгариб, янги шаклларни юзага келтирмоқда. Бугунги кунда волонтёрлик нафақат жамоат ва ижтимоий масалаларни ҳал қилишда, балки шахсий ривожланиш ва мулоқотда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳар бир инсоннинг волонтёрлик фаолиятида иштирок этиши, жамиятимизни янада яхшилашга ёрдам беради.
Волонтёрлик фаолияти кетма-кетликда ҳар бир давлатда пайдо бўлганидек, бизнинг мамлакатимизда ҳам пайдо бўлди ва бу фаолият учун имкониятлар яратилаётган. Жумладан, яхши, изланувчан волонтёрларни ҳар йили тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, 2021 йили Қорақалпоғистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Нўкусда биринчилардан бўлиб “Волонтёрлар мактаби” очилди. Шу йилдан буён манзилда кўплаб ўқувчи-волонтёрлар тайёрланиб, аллақачон ўзининг кўплаб ўқувчи-командасига эга булишди. Биз бугун тажрибали, жуда ҳам кўплаб лойиҳаларда иштирок этган “Волонтёрлар мактаби” ментор-тренери Арман Нуржанов билан танишамиз.
Арман Нуржанов – волонтёр, U-report (UNICEF) лойиҳаси маслаҳатчиси. Қорақалпоғистон Волонтёрлар мактаби ментор-тренери. “Волонтёрлик фаолиятимни 2015 йили бошлаганман, Ўзбекистонда эса 2017 йили Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида тузилган ”Сардорлар клуби”да тингловчи бўлиб юрганимда ҳар хил байрам ва фестивалларда волонтёрлик қилиб келдим. Мени буткул UVA (Ўзбекистон Волонтёрлар Ассоциацияси) волонтёрларига таништирган U-report лойиҳаси бўлиб ҳисобланади. 2019 йилдан волонтёр, қўмита раҳбари ҳозирда лойиҳанинг Ўзбекистон бўйича маслаҳатчиси. Волонтёрлик менга катта эшиклар, халқаро тажриба, нотиқлик ва лидерлик сирларини ошди. Устозларим Қайратдин Сейтеков, Бибижан Қуралбаева, Жамила Таштемировналар билан кўплаб имкониятларга эга бўлдим. Мен бундан жуда миннатдорман” – дейди қаҳрамонимиз.
Арман Нуржанов 2021 йилдан UVA лойиҳаси Волонтёрлар мактаби учун менторлар тайёрлаш ўқув семинарларида иштирок этиб бошлаган. У Нўкусда “Волонтёрлар мактаби” очишни мақсад қилиб қўйган. Мана 3 йилдирки, шу лойиҳа асосида ишлаб келмоқда. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида, шунингдек, Қозоғистон, Туркия, Россия каби мамлакатларда турли ўқув-семинарларда ўқиб келган. “Кўпгина дўстлар ҳам мени “ака” деб билишадиган ака-сингилларга эга бўлдим. Биз катта бир оила туза олдик десам адашмайман. 1000га яқин ёшларга волонтер ким эканлигини ўргатдик. Командамиз йилдан-йилга кўпаяди” – дейди А.Нуржанов.
Шунингдек, Арман Нуржанов томонидан жорий йил шу ойда Хужайли туманида ҳам “Волонтёрлар мактаби” очилди ва онлайн тарзда ҳам волонтёрлик фаолиятини ишга туширмоқда.
Шахноза Туркменбаева, Бердақ номидаги ҚДУ қорақолпоқ филологияси ва журналистика факультети 4-курс студенти.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги