Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, шаҳар ва туман бўлимларига келиб тушаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларни ижобий ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 6 минг 172 та мурожаат ҳал қилинган бўлиб, шундан, 2 минг 353 таси қаноатлантирилган бўлса, мурожжат эгаларининг 3 минг 819 тасига эса ҳуқуқий тушунтириш берилди. Масалан, фуқаро Г.Абдиганиева ҳисобланган, лекин тўлаб берилмаган иш ҳақини ундириш ҳақидаги суд қарори ижросини таъминлаб беришни сўраб мурожаат этган.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2024 йил 28 майдаги ижро варақасига асосан қарздор Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигидан мурожаат эгаси фойдасига 17,5 миллион сўм иш ҳақи ундириш белгиланган.
Мурожаатни ўрганиш даврида, Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ҳаракатлар натижасида суд қарорига асосан ундирилиши лозим бўлган иш ҳақи ундириб берилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.