Нукусдаги марказий амфитеатрда қўл жангининг R1 йўналиши бўйича профессионал спортчилар ўртасида “Оролбўйи кубоги” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Турнирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Бундан кейин турнир беллашувларига старт берилди. Унда Россия, Эрон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан профессионал спортчилар иштирок этди.



73 кг вазнда Зафар Абдурахманов (Қозоғистон) ва Азизхон Абдуллаев (Ўзбекистон), Жокар Иман (Эрон) ва Эргашев Имомали (Ўзбекистон) Осимбек Муминбеков (Тожикистон) ва Далер Юлдашев (Ўзбекистон) беллашувларида мамлакатимиз вакиллари ғолиб чиқди. Энг оғир 97 кг вазн тоифасида мамлакатимиз вакили Азиз Қалжанов тожикистонлик Олег Кимов устидан, қирғизстонлик Каримжон Болтабаев мамлакатимиз вакили Жамшид Рахмоналиев устидан, Батирбек Хожабеков (Ўзбекистон) россиялик Абдулла Исаев устидан ғалаба қозонди.

Халқаро турнир ғолиблари ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири