Ўзбекистон дзюдо федерацияси ташаббуси билан «Париж-2024» Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова ёш дзюдочи қизлар учун маҳорат сабоқларини ўтказди. “Judo Girls” клуби тарбияланувчилари бир соатдан ошиқроқ вақт давомида ташкил этилган маҳорат дарси дзюдога меҳр қўйган ёш қизалоқлар қатори Диёрага ҳам бир олам завқ улашди.

Ўзбекистон тарихида илк бор Олимпиада чемпиони номига сазовор бўлган дзюдочи қизимиз билан машғулотларда иштирок этган барчинойларимиз орасидан келажакда Диёрадек чемпионлар етишиб чиқса ажабмас.

Т.Рўзиев, ЎзА