Бугун, 24 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида гандбол бўйича аёллар клублари ўртасида ўтказилаётган VII Осиё чемпионатининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Ўзбечка” қизлар жамоаси кеча 3-тур доирасидаги ўйинни Қувайтнинг “Ал-Қурайн” клубига қарши ўтказди.

Муросасиз ва шиддатли кечган учрашувда ҳамюртларимиз 32:26 ҳисобида ғалабага эришганлиги сабабли бугун мусобақани томошабинлар сафида кузатади.

Бугун кун давомида ўтадиган чемпионатнинг тўртинчи ўйин кунидаги баҳсларда “Ал-Қурайн” (Қувайт) – “Голден Иглз Бхарат” (Ҳиндистон) ва “Қайсар” (Қозоғистон) – “Дўстлик” (Қозоғистон) жамоалари рўбарў келади.

Шундай қилиб, тўртинчи ўйин куни олдидан сўнгги сарҳисоблар бўйича мусобақа жадвали ҳозирча қуйидагича кўриниш олган:

1-ўрин. “Қайсар” – 4 очко (2 ўйиндан кейин).

2-ўрин. “Дўстлик” – 4 очко (2 ўйиндан кейин).

3-ўрин. “Ўзбечка” – 3 очко (3 ўйиндан кейин).

4-ўрин. “Голден Иглз Бхарат” – 1 очко (3 ўйиндан кейин).

5-ўрин. “Ал-Қурайн” – 0 очко (2 ўйиндан кейин).

Эслатиб ўтамиз, чемпионат низомига кўра, ўйинлар 29 сентябрга қадар давом этади. Унда 1- ва 4- ҳамда 2- ва 3-ўринларни эгаллаган жамоалар мос равишда ярим финалда ўзаро куч синашади.

Т.Рўзиев, ЎзА