«Аичи-Нагоя-2026» Параосиё ўйинлари ташкилий қўмитаси мусобақаларнинг расмий тимсолини намойиш этди.
Тимсол дизайни Аичининг сув тизимлари ва гўзал кўрфазларининг кўринишини акс эттирган бўлиб, Параосиё ўйинлари логотипидаги эгри чизиқли нақшларни ўзида мужассам этган ҳолда мукаммал уйғунликни жамлаган.
– Тимсолнинг эълон қилиниши ҳар доим ҳаяжонли лаҳза ҳисобланади. Бу ўйинлар яқинлашаётганини англатади. Ушбу тимсол 185 та номзод орасидан танлаб олинди. Бу «Аичи-Нагоя-2026» Параосиё ўйинларига қизиқиш кучли эканини кўрсатади, – деди тақдимот маросимида Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид.
Эслатиб ўтамиз, бешинчи бор ташкил этиладиган Параосиё ўйинлари 2026 йилнинг октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Т. Рўзиев, ЎзА