Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-тур ўйинлари Ўзбекистон шахматчилари учун муваффақиятли якунланди.
Мусобақанинг 1-турида эркаклар терма жамоамиз Тринидад ва Тобаго билан, аёллар терма жамоамиз эса Гаити билан куч синашди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Тринидад ва Тобаго 2,5:0,5 ҳисобида доғда қолдирди.
Нодирбек Абдусатторов – Жошуа Жонсон 1:0
Нодирбек Ёқуббоев – Куинн Кабралис 0,5:0,5
Шамсиддин Воҳидов – Кевин Купид 1:0
Жаҳонгир Ваҳидов – Харпер Рян 0:0.
Аёллар ўртасида ўтган дастлабки турда мамлакатимиз шахматчи қизлари катта устунлик билан рақибларини мағлуб этди.
Ўзбекистон – Гаити 4:0.
Афруза Ҳамдамова – Роуз Сеин 1:0
Нилуфар Ёқуббоева – Мерисена Кадеау 1:0
Умида Омонова – Жонет Давена 1:0
Нодира Нодиржонова – Кинеберли Дунат 1:0
Т.Рўзиев, ЎзА