Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ишларини янги сифат босқичига олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Бош вазир ўринбосари бошчилигида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилиши белгиланди. Ижтиимоий ҳимоя агентлиги директори унга ўринбосар бўлади. 

Вилоят ва туман комиссияларига ҳокимлар бошчилик қилади.

Комиссия ҳар бир вилоятда биттадан тумандаги ишларни ҳафталик муҳокама қилиб, бириктирилган раҳбарлар фаолиятига баҳо беради. Жойларда кўтарилган масалаларни зудлик билан ҳал қилиб боради. Камбағалликни қисқартириш бўйича режалар ижроси юзасидан ҳар ойда Президентга ахборот киритади.

Шунингдек, 9 та иқтисодий тадқиқот марказлари ва олийгоҳлари ҳам илмий ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланиши белгиланди.

Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисоботлари ва режалари тингланди.

ЎзА