5 сентябрь куни Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, ваколатли давлат органини божхона брокери сифатида фаолиятни ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни амалга ошириш тўғрисида хабардор қилиш тартибини белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, мазкур фаолият турларини бошлаш ёки тугатиш тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилмаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
ЎзА