Жанубий Кореянинг Мунгёнг шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида якунланган Осиё чемпионатидан кейин ёшлар ўртасидаги беллашувларга старт берилганди.

Икки кунлик беллашувлар сарҳисобига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 7 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза, жами 13 та медаль билан 17 та давлат терма жамоалари орасида умумжамоада 1-ўринни эгаллади.

Ёшлар ўртасидаги икки кунлик мусобақалар давомида Жанубий Корея спорт мажмуасида етти бор Ўзбекистон мадҳияси янграб, миллий ғуруримиз тимсоли бўлган  байроғимиз сарбаланд бўлди.

Чемпионат давомида Лазиза Ҳайдарова, Барчиной Қодирова, Ширинжон Йўлдошева, Муродил Муродиллаев, Замоҳшари Бекмуродов, Шаҳзодхўжа Шарипов, Муҳаммадсодиқ Содиқов олтин медалларга сазовор бўлган бўлса, Дилшодбек Ҳамроев, Ҳожиакбар Тошев, Фазлиддин Рафиков кумуш, Муҳайё Аҳматова, Деспина Бочкова, Мардон Равшанов бронза медалларини қўлга киритишди.

Т. Рўзиев, ЎзА