Пойтахтимиз Тошкент яна бир нуфузли спорт мусобақасига мезбонлик қилишга ҳозирланмоқда.

Спорт вазирлиги хабарига кўра, Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган жиу-житсу спорти бўйича нуфузли мусобақа – Осиё чемпионати (AIGA) баҳслари 5-8 сентябрь кунлари Тошкентдаги «Универсал» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Осиёнинг энг кучли жиу-житсучилари иштирокидаги беллашувларда 10 дан ортиқ мамлакатдан мингга яқин спортчилар қатнашиши кутилмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА