Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Россия Федерациясининг Чита шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирга йўл олди.
Чита шаҳрида 17-18 ёшли боксчилар иштирокида ташкил этилаётган фахрийлар хотирасига бағишланган «Eurasian Dauria Cup» халқаро турнирида Ватанимиз шарафини Мансур Муҳаммедов мураббийлигидаги 5 нафар ёш боксчимиз ҳимоя қилади.
Ёш боксчиларимиздан Абдураҳмон Маҳмуджонов(-54), Ҳусан Қаҳҳоров (-57), Акбар Аҳмадов(-67), Руслан Эсанов(-75), Норбек Абдуллаев(-80) Чита рингларида жанг олиб боради.
15 та давлатнинг 150 нафардан зиёд умидли боксчилари қатнашадиган мусобақалар 31 августга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА