ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида жойлашган “Kegeyli Tex Group” масъулияти чекланган жамияти жорий йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, йилига 3 миллион дона кийим-кечак ишлаб чиқариш қувватига эга.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг асосий қисми Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинади. Ҳозирга қадар корхона жамоаси ички бозорда 1 миллиард 200 миллион сўмлик маҳсулотни сотишга ҳамда жами 504 минг АҚШ долларилик маҳсулотни экспорт қилишга эришди.
Корхонада 120 дан зиёд ишчи меҳнат қилмоқда. Йил якунига қадар яна 500 га яқин янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА