Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

Тўртинчи йўналиш – хизматлар соҳасига янги туртки бериш.

Ўзбекистонда банд аҳолининг 52 фоизи хизматлар соҳасида ишлаяпти. Ишлаб турган корхоналарнинг 68 фоизи ҳам хизматлар соҳасига тўғри келади.

Лекин, соҳада банд бўлганларнинг атиги 4 фоизи юқори қўшилган қиймат берадиган йўналишда фаолият юритаяпти. Шу боис, хизматларда, аввало, IT соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Етти йил олдин нолдан бошланган бу соҳа 1 миллиард долларлик экспорт қилиш салоҳиятига эга бўлди, ҳар бир ҳудудда экспортга йўналтирилган IT парклар ташкил қилинди.

Энди, барча соҳада сунъий интеллект технологиялари кенг жорий қилинади. IT паркда сунъий интеллект маркази очилади.

Бу йўналишда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун барча шароитлар яратилади. Лойиҳаларни молиялаштириш учун 50 миллион доллар ажратилади.

ЎзА