ФОТОРЕПОРТАЖ

Август – деҳқонлар тили билан айтганда пишиқчилик ойи. Бу ойда деҳқон бозорларидаги савдо расталари даладан узилган сабзавот ва полиз экинлари ҳамда сифатли боғдорчилик маҳсулотлари билан тўлган.

Қорақалпоғистон Республикасидаги “Қўнғирот деҳқон бозори” расталарида ҳам шу кунларда ёзнинг сархил ноз-неъматлари жой олган. Бозорда “Даладан аҳоли дастурхонигача” махсус савдо расталари ташкил этилиб, деҳқон ва фермер хўжаликлари ўзи етиштирган картошка, сабзи, пиёз, бодринг, помидор, қовун, тарвуз, олма, узум каби мева ва сабзавотлар ҳамда гўшт ҳамда сут маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда харидорларга тақдим этмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА