Пойтахтимиздаги «Ҳумо Арена» мажмуасида хоккей бўйича Евроосиё дўстлик кубогининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу галги Евроосиё дўстлик кубогида Ўзбекистон, Россия, Беларусь ва Қозоғистон мамлакатлари клублари иштирок этади. Аниқроғи, мусобақада “АКМ” (Россия), “Брест” (Беларусь), “Арлан” (Қозоғистон) ва “Ҳумо” (Ўзбекистон) хоккей жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Маълумот ўрнида: “Ҳумо” илк баҳсини бугун 15 август куни “Брест”га қарши ўтказади. 17 август куни эса “АКМ” билан, 18 август куни “Арлан” клубига қарши музга тушади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Сурат Алмурод Мамадаминов, ЎзА