ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукусда кураш бўйича 2007-2008 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида Нукус шаҳар “Прокурор кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада шаҳар мактаблари ҳамда маҳаллалардан жами 100 дан зиёд полвон иштирок этиб, 14 вазн тоифасида ўзаро беллашди.

Ўғил болалар баҳсида Жондорбек Усмонов, Соҳибжон Пухарбоев, Бегарис Қутибоев, Олтинбек Қурбонбоев, Азизбек Толибоев, Абузокир Жанабергенов, Нурсултон Жолдибаев, Абубакир Жанабергенов, Нурлан Сулаймонов, Алпомиш Асамаддинов, Шинғис Толибоев, Руслан Толибоев ўз вазн тоифасида биринчи ўринга сазовор бўлди. Қизлар ўртасида Елдана Акполат (52 кг), Альбина Иброҳимова (57кг) ғолиб бўлди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА