ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги Ёшлар марказида ташкил этилган “Компьютер саводхонлиги ва дастурчиси”, “Шахмат клуби”, “Инглиз тили” тўгаракларида ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказмоқда. Китоб мутолаасига қизиқувчилар учун бадиий ва илмий адабиётларга бой кутубхона фаолият юритмоқда.

Ушбу тўгаракларда маҳорат ошираётган ўғил-қизлар турли танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

Айни ёзги таътил кунлари марказ ёшлар билан янада гавжумлашган.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА