Жаҳон чемпионлари кутиб олинди

Бугун эрта тонгда Минскда шахмат бўйича бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида жамоа ҳисобидан 1-ўринни эгаллаган спортчиларимиз Ватанимизга ёруғ юз билан қайтиб келишди.

Ҳамюртларимиз рапид йўналишидаги баҳсларда иккита олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Умида Омонова), иккита кумуш (Афрўза Ҳамдамова, Олмос Раҳматуллаев), блиц беллашувларида эса учта олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Афрўза Ҳамдамова, Умида Омонова) ҳамда иккита кумуш (Руқия Олимова, Шаҳромбек Каримов) медалларини қўлга киритишди.

Жами тўққизта медалга эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни россиялик шахматчилар банд этган бўлишса, кучли учликка украиналик спортчилар якун ясашди.
1.jpg
4.jpg
8.jpg
10.jpg

 

Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА