Туркиянинг бир неча ҳудудида 2 июнь, якшанба куни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига такрорий сайлов бўлиб ўтади. “AзерТAЖ” хабарига кўра, бу ҳақда 6 май куни Туркия Олий сайлов комиссияси (ОСК) раиси Aҳмет Йенер маълум қилган.
ОСК 31 март куни бўлиб ўтган умумхалқ овоз бериш жараёнига оид барча мурожаат ва шикоятларни кўриб чиқди.
– Оқсарой вилоятининг Гўзалюрт, Соғлиқ, Қайсари вилоятининг Пинарбоши, Шонлиурфа вилоятининг Ҳилвон, Сивас вилоятининг Юлдузэли Гунай қоя, Тунcели вилоятининг Мазгирт, Қириққалъа вилоятининг Лўлабургаз туманларида такрорий сайлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди, – деди мулозим.
Март ойидаги сайлов натижасига кўра, 30 йирик шаҳар муниципалитетидан 12 тасида ҳукмрон Aдолат ва тараққиёт партияси номзоди, 14 тасида Республика Халқ партияси ва Халқ бирлиги тарафдорлари ғалаба қозонган. Уч ҳудудда Демократия, биттасида Янги фаровонлик партияси ғалабага эришган.
Сайловчилар фаоллиги 80 фоиздан ошган.
“Баъзи майда ҳодисаларни ҳисобга олмаганда, сайлов хавфсиз, осойишта ўтди, – дейди ОСК раиси. – Овоз бериш натижаси ҳақида барча сиёсий кучлар зудлик билан хабардор қилинди.