“D“ гуруҳи, 2-тур. 22 июнь
Аргентинани мағлубиятга учратган Хорватия мазкур гуруҳдан чиқиш вазифасини биринчи бўлиб уддалай олди. Биринчи турдан кейин энг ёмон кўрсаткичга эга бўлиб турган Африка қитъаси вакиллари Нигерия эса кечаги ўйинларидан кейин гуруҳдаги иккинчи йўлланма учун интригани қайтарди.
Исландлар ўйинни кўнгилдагидек бошлашди, ахир булар кимсан Мессидек юлдузи бор Аргентинадан очко тортиб олган жамоа. Нигерия эса бошида фақат либоси билан ажралиб турди. Умуман, биринчи бўлимда нигерияликларнинг ўйини қовушмади.
Лекин иккинчи бўлим кутилмаганда айнан нигерияликларнинг голи билан бошланди. 49-дақиқада Аҳмад Мусса ҳисобни очди. Виктор Мозес томонидан етказиб берилган тўпни чиройли тарзда тўхтатиб олган Муса чиройли гол муаллифига айланди. Ваҳоланки, бу Нигериянинг ўйиндаги биринчи зарбаси эди. Бироздан сўнг Муса билан боғлиқ иккинчи воқеа содир бўлди. У бехостан Рагнар Сигурдссоннинг бошини тепиб ўтиб кетди. Рагнарга 3 дақиқадан кўпроқ вақт давомида тиббий ёрдам кўрсатилди. Исланд қон теккан либосини ҳам алмаштиришга мажбур бўлди. Рагнар барибир кўп ҳаракат қила олмади, ўрнини Сверрир Ингасонга бўшатиб берди.
Бугун Мусага аталган кун экан. Жамоадошларининг иккинчи голига ҳам айнан Муса муаллифлик қилди. Аввалига рақиб дарвозаси томон чиройли ва кучли зарба берди, бир дақиқа ўтар-ўтмас Кари Арнасондан қочиб кетди, кейин дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, бўш дарвоза тўрини нишонга олди.
Бу учрашувда ҳам VAR тизимига мурожаат қилишга тўғри келди.Бош ҳакам Мэт Конгер пенальти бўлиши эҳтимоли билан VAR ни кузатди. Пенальти. Бироқ Исландиянинг ҳақиқий юлдузи Гильфи Сигурдссон бундай лотореядан фойдалана олмади, тўп юқорилаб кетди.
Аргентинадан очко тортиб олган Исландия Нигерия олдида ожиз қолди.
НИГЕРИЯ – ИСЛАНДИЯ – 2:0. “Волгоград Арена“ стадиони.
Бош ҳакам: Мэтью Конгер (АҚШ).
Нигерия: Фрэнсис Узохо, Уильям Эконг, Брайан Идову (Тирон Эбуехи, 46), Леон Балогун, Ониние Ндиди, Огенекаро Этебо (Алекс Ивоби, 90), Жон Оби Микел, Виктор Мозес, Аҳмед Муса, Келечи Ихеаначо (Одион Игало, 85), Кеннет Омеруо.
Исландия: Ханнес Халльдорссон, Рагнар Сигурдссон (Сверрир Ингасон, 64), Хёрдур Магнуссон, Биркир Сэварссон, Кари Арнасон, Арон Гуннарссон (Ари Скулассон, 87), Гильфи Сигурдссон, Рурик Гисласон, Биркир Бьярнасон, Альфред Финнбогасон, Йон Бодварссон (Бьорм Бергманн Сигурдссон, 71).
Голлар: А.Муса (49, 75).
Амалга оширилмаган пенальти: Г.Сигурдссон (83).
Огоҳлантириш: Б.Идову (44).
Энг асосийси плей-оффга чиқиш эндиликда барча жамоаларнинг ўз қўлларида. Сўнгги турга қайси жамоа пухта тайёргарлик кўрса, ўзини ҳар томонлама тайёрлай олса мақсадига эришади.
1.Хорватия22005-06
2.Нигерия21012-23
3.Исландия20111-31
4.Аргентина20111-41
СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАР ҚАДРИ
“E“ гуруҳи, 2-тур. 22 июнь.
Аслида фаворит саналган жамоаларнинг Россия Федерациясидаги мундиалда бу даражада қийналиши кутилмаган ҳол. Пентакампионлар компенсация вақтидагина шимолликлардан устун келади, дейишса кўпчилик ишонмасди. Барчанинг диққат эътиборини ўзида ушлаб турган Неймар эмас, “Барселона”нинг янги етакчиси Коутиньо иккинчи ўйиндирки Бразилиянинг жонига оро киряпти.
Биринчи бўлимнинг ярмига қадар Коста-рикаликларнинг ташаббуси сезилиб турди, иккинчи ярмида эса бразилияликлар “уйғонгандек” бўлишди. Лекин хавфли вазиятлар ҳар иккала томондан ҳам такрорланиб турди. Рақиблар Неймарга бу гал ҳам ўйин беришмади, қўполликлари билан уни шаштидан туширишга кўп уринишди. Аксарият ҳолларда бош ҳакам бу каби қўполликларни инобатга олавермади.
Иккинчи бўлимда ҳар қалай ўйин шашти кўтарилди. Кост-рикаликларнинг икки-уч вазиятини инобатга олмаса хавфли жараёнлар асосан бразилияликлар томонидан содир бўлаверди. Лекин кўп ҳолларда меҳмонлар ҳимоячилари қаҳрамонлик кўрсатишди, аксариятида эса Неймар ва бошқалар зарбаларига аниқлик етишмади. Бир гал Неймар рақиб жарима майдони чида йиқилди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Яна VAR тизимига мурожаат этилди. Қойил, пенальти бекор қилинди. Неймарнинг “артистлик” саҳнаси фош бўлди.
Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшиб берилган вақтнинг биринчисида ниҳоят бразилияликлар муродларига етишди. Коутиньонинг зарбаси Наваснинг оёқлари орасидан ўтиб, дарвоза тўрига тушди. Ҳали олдинда яна беш дақиқа бор эди, Коста-рикаликларда аниқ мақсад бўлганида ҳисобни тенглаштиришга уриниб кўрарди, лекин улар бундай қилмади, ўйин тизгинини буткул қўлдан чиқаришди. Бразилияликлар майдонда гўёки машғулот ўтказаётгандек эди. “Машғулотларнинг” сўнгги дақиқаси ҳам гол билан тугади. Неймар дарвозани нишонга олди ва хурсандчиликдан кўз ёшларини тия олмади.
БРАЗИЛИЯ – КОСТА-РИКА – 2:0. “Янги Зенит” стадиони.
Бош ҳакам: Бёрн Куиперс (Голландия).
Бразилия: Алиссон Беккер, Тьяго Сильва, Жоао Миранда, Марсело, Фагнер, Касемиро, Филиппе Коутиньо, Паулиньо (Роберто Фирмино, 68), Виллиан (Дуглас Коста, 46), Габриэль Жезус (Фернандиньо, 90+3), Неймар.
Коста-Рика: Кейлор Навас, Жонни Акоста, Жанкарло Гонсалес, Оскар Дуарте, Брайан Овиедо, Кристиан Гамбоа (Франциско Кальво, 75), Кельсо Боргес, Брайан Руис, Давид Гузман (Йелтсин Техеда, 83), Йохан Венегас, Маркос Уренья (Кристиан Боланьос, 54).
Голлар: Коутиньо (90), Неймар (90+6).
Огоҳлантириш: Неймар (81), Коутиньо (81) – Жонни Акоста (84).
“ЮГУРГАННИКИ ЭМАС, БУЮРГАННИКИ БЎЛДИ”
“Чарм тўп сеҳргарлари”дан очко тортиб олган швейцарияликлар бу турда ҳам ўйин тўқсон дақиқа давом этиши борасида Сербияга сабоқ берди. Биринчи бўлимни бой берган “россокросиати” амалда плей-офф масаласини ҳал этди.
Учрашув бошланиб, жамоалар ҳали бир-ирларини ўрганиб улгурмасиданоқ серблар ҳисобни очишди. Александр Митрович иккинчи уринишда тўпни боши билан уриб, дарвоза тўрига тушира олди. Тезкор гол қизиқарли ўйинга ишорадек эди гўё. Биринчи бўлимда швейцарияликлар ҳужумга зўр беришди, аммо майдонда барибир Младен Крстайич шогирдларининг устунлиги сезилиб турди.
Иккинчи бўлим эса шведларнинг омади билан бошланди. 52- Гранит Жака ажойиб голга сазовор бўлди – тўпни тўхтатмасдан Стойкович дарвозасига “санчиб қўйди“.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаси яна шведларнинг голига гувоҳ бўлди. Бунда Жердан Шакира ўзини кўрсатди…
СЕРБИЯ – ШВЕЙЦАРИЯ – 1:2. “Калининград стэдиум“ стадиони.
Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)
Сербия: Владимир Стойкович, Душко Тошич, Бранислав Иванович, Александр Коларов, Никола Миленкович, Душан Тадич, Лука Миливоевич (Неманья Радонич, 81), Сергей Милинкович-Савич, Неманья Матич, Филипп Костич (Адам Льяйич, 64), Александр Митрович.
Швейцария: Ян Зоммер, Стефан Лихтштайнер, Мануэль Аканжи, Рикардо Родригес, Фабиан Шар, Гранит Жака, Валон Бехрами, Стивен Цубер (Йосип Дрмич, 90), Блерим Жемаили (Брел Эмболо, 73), Жердан Шакири, Харис Сеферович (Марио Гавранович, 46).
Голлар: А.Митрович (5) – Г.Жака (52), Ж.Шакири (90).
Огоҳлантиришлар: С.Милинкович-Савич (33), Л.Миливоевич (39), Н.Матич (45+2), А.Митрович (88) – Ж.Шакири (90).
1.Бразилия21103-14
2.Швейцария21103-24
3.Сербия21012-23
4.Коста-Рика20020-30
ЎзА