“СУРХОН”га бош мураббий тайинланди

“Сурхон” футбол клубнинг бош мураббийи Дилшод Нуралиевнинг ўрнига Игорь Шквирин тайинланди.
Клуб матбуот хизматидан маълум қилишларича, Игорь Шквирин мураббийлик фаолиятини «Қизилқум»да бошлаган. Шунингдек, “Сўғдиёна” ва «Олмалиқ» бошқарувида ҳам фаолият олиб борган.
2016 йилдан ҳозирга қадар Бекободнинг “Металлург” жамоасида селекционер мураббий сифатида фаолият юритаётган эди.

 

ЎзА