Қиличбозлик: Осиё чемпионатидан умидимиз бор

Бугун, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида қиличбозлик бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Игорь Чикинев, Руслан Кудаев ва Ирина Васильеваустозлигидаги 11 нафарли терма жамоамиз нуфузли турнирда ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этади:

Рапира: Дониёр Саъдуллаев, Аброр Собиров, Жонибек Холмуродов.

Шамшир: Файзулла Алимов, Роман Александров, Жавоҳир Нурматов, Олег Соколов, Малика Ҳакимова, Вероника Рожкова, Альбина Абдураҳмонова, Гулмира Зиёева.Осиё чемпионати 22 июнга қадар давом этади.

 

ЎзА