“Silk Avia” компаниясига тегишли ҳаво кемасининг дастлабки рейси “Нукус –Мўйноқ” йўналишида парвозни амалга ошириб, Мўйноқ аэропортига қўнди.
Апрель ойидан бошлаб янги очилган “Нукус–Мўйноқ–Нукус” йўналишида ҳафтанинг душанба, жума ва якшанба кунлари соат 9:00 да “Нукус – Мўйноқ” ҳамда соат 10:05 да “Мўйноқ – Нукус” йўналишлари бўйича парвозлар амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, янги самолёт қатнови йўлга қўйилиши билан Қорақалпоғистоннинг туристик манзилларидан бири бўлган Мўйноқ туманига сайёҳларнинг келиши, шу билан бирга, маҳаллий аҳоли учун ҳам қулайлик яратилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири