Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича U20 ёш тоифасидаги мамлакат чемпионатининг навбатдаги кунида спортчилар рапира йўналишида яккалик ва жуфтлик баҳсларида иштирок этди.

Юзга яқин қиличбозлар ўртасидаги яккалик беллашувларда Улуғбек Усманов, Элдор Акбархўжаев, Азамат Муҳаммедов Хушнудбек Мўминов ўғил болалар тоифасида шоҳсупага кўтарилган бўлса, қизлар ўртасида Рада Касимова, Маржона Усмонова, Мафтуна Давронова ҳамда Зиёда Муродова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Шунингдек, жамоавий баҳсларнинг ўғил болалар ўртасида Тошкент 1 жамоасига тенг келадигани топилмади. Қизлар орасида Фарғона 2 жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Энди, Ўзбекистон чемпионатининг шпага йўналишида беллашувлари ўтказилади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА