Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида «Париж-2024» Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этувчи турнирда муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкентга қайтиб келишди.
Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоасининг 9 нафар боксчиси иштирок этган шиддатли жанглар якунида 5 та йўлланмага эга чиққан ҳамюртларимиз пойтахт аэропортида кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси «Париж-2024» Олимпия ўйинларининг 7 та йўлланмасига эга чиқди. Боксчи қизларимизда эса ҳозирча 2 та йўлланма нақд. Энди 4 нафар боксчи қизимиз 23 май – 5 июнь кунлари Таиландда ўтадиган сўнгги Олимпия саралаш турнирида иштирок этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА