“Geo TV” телеканали хабарига кўра, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф мамлакат Президенти Асиф Али Зардорийга 19 кишидан иборат федерал Вазирлар Маҳкамасини тасдиқлашни сўраб, мурожаат қилган.
Вазирларнинг асосий қисми Покистон мусулмонлар лигаси вакилларидан иборат. Жумладан, ташқи ишлар вазирлигига Исҳоқ Дар, мудофаа вазирлигига Ҳавожа Асиф, молия вазирлигига Муҳаммад Аврангзеб, Режалаштириш вазирлигига Аҳсон Иқбол раҳбарлик қиладиган бўлди.
***
Пентагон раҳбари Ллойд Остин жума куни Брюсселда Шимолий Альянс мамлакатлари мудофаа вазирлари учрашуви якуни бўйича чиқиш қилганда ғарб Киев учун хавфсизлик кафолати масаласи ҳамда Украинани НАТОга қабул қилиш йўллари муҳокама қилинаётганини маълум қилди.
***
– НАТО ҳарбий машқ олиб бораётган бир пайтда мамлакат қуролли кучлари асосий эътиборни жанговар тайёргарликка қаратмоқда, – деди Беларусь мудофаа вазири биринчи ўринбосари Виктор Гулевич.
***
Швейцария жануби-ғарбидаги тоғда бедарак кетган олти сайёҳнинг беш нафари жонсиз ҳолатда топилди, деб хабар тарқатди Вале кантони полицияси.
Қидирув 9 мартдан буён давом этаётган эди.
***
– Арманистон Россияга қарши қандайдир ҳаракатлар қилмоқда” қабилидаги гап-сўзлар бузғунчиликдан бошқа нарса эмас, – деган мамлакат парламенти Ҳудудий ва евроинтеграция масаласи бўйича доимий комиссияси раҳбари ўринбосари Вагаршак Акобян брифингда Москва Ереваннинг иттифоқчиси бўлиб қолишини таъкидлади.
***
Россия, Хитой ва Эрон 12 мартда ҳарбий-денгиз машқини бошламоқчи. Машғулот Ҳинд океани шимолий қисмида ўтказилади, дея хабар тарқатди Эроннинг “Tasnim” агентлиги. Тадбирда Озарбайжон, Қозоғистон, Ўмон, Покистон ва ЖАР қуролли кучлари вакиллари ҳам ҳозир бўлади.
***
“Polsat” телеканали хабар беришича, Польша Президенти Анжей Дуда АҚШ мудофаа вазири ҳамда НАТО бош котиби билан кечадиган музокарада иттифоққа аъзо давлатлар мудофаа харажатини ЯИМнинг 2 фоизи эмас, балки 3 фоизигача ошириш ҳақидаги таклифини баён этади.
***
Германиянинг Гаитидаги элчиси Петер Зауэр мамлакатда қуролли тўдалар томонидан амалга оширилаётган жиноятчилик ва тартибсизлик авж олгани боис, вақтинча Доминикана Республикасига кўчиб ўтди, деб ёзди DPA ахборот агентлиги.
***
Украина ҳукумати Туркиядан бешинчи авлод KAAN қирувчи самолётларини олмоқчи, дея баёнот берди мамлакатнинг Анқарадаги элчиси Василий Боднар CNN TURK эфирида чиқиш қилиб. Мулозим таъкидлашича, Украина корхоналари мазкур учоқ дивигателини ясашда иштирок этяпти.
С.Раҳимов, ЎзА