Президент Режеп Таййип Эрдоған Туркманистон Халқ Маслаҳати (Халқ кенгаши) раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмуриятининг алоқа бўлими баёнотига таяниб, “Анадолу” хабар берди.
Анталия шаҳрида, Дипломатик форум доирасида бўлиб ўтган мулоқотда икки томонлама муносабат, минтақавий ва глобал муаммолар, шунингдек Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракати муҳокама қилинди.
Туркия раҳбари Ғазода гуманитар ёрдам кутаётган бегуноҳ аҳоли ўққа тутилишини қабул қилиб бўлмас ҳолат деди. Фаластин анклавига етказиладиган инсонпарварлик кўмаги ҳажмини кенгайтириш мақсадидаги ҳамкорлик имкониятига ишора қилди.
Етакчи Туркия ва Туркманистон ўртасида турли соҳалардаги шерикликни, жумладан товар айирбошлаш миқдорини 5 миллиард долларга кўтаришга қаратилган муносабатни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув давомида табиий газ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида Протокол, нефть ва табиий газ соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ният декларацияси каби қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.