Европа давлатлари ўртасида Украинага ҳарбийларни жўнатиш бўйича умумий фикр йўқ, бироқ келажакда бундай имконият юзага келишини инкор этиб бўлмайди. Айни фикр Франция Президенти Эммануэль Макрон томонидан Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадида Парижда ташкил этилган конференция якунида айтилди.
– Франция бунга қаршилигини қатъий айтмадим, – деди давлат раҳбари. – Россия бу можарода ғалаба қозонишига йўл қўймаслик учун ҳамма ишни қиламиз.
Макрон Украинага ўрта ва узоқ масофага мўлжалланган ракеталар етказиб бериш учун коалиция тузилганини билдирди ва иттифоқчиларни шундай аслаҳа ишлаб чиқаришни кўпайтиришга чақирди. Шунингдек, “Украинадан кейин Европага ҳам уруш келиши мумкинлиги”дан огоҳлантирди. У “Россия нафақат Украина, балки барча иттифоқчиларга нисбатан ҳам тажовузкор” эканини таъкидлаб, Европа давлатларини жамоавий хавфсизликни таъминлашга чақирди.
РФ Украина билан зиддиятда мағлубиятга учраши Европа хавфсизлиги ва барқарорлиги учун зарур, деди Макрон.
Бир кун аввал Словакия Бош вазири Роберт Фико ЕИ ва НAТО таркибидаги айрим давлатлар томонидан Украинага ҳарбий хизматчи юборилиши режалаштираётгани, аммо Словакия бу ишни қатъиян амалга ошириш мувофиқ эмаслигини айтган.