Италиянинг Милан шаҳри ҳаво ифлосланиши бўйича Хитойдаги Чэнду ва Бангладеш пойтахти Даккадан кейин дунёдаги учинчи мегаполисга айланди. Бу ҳақда “euronews.com” хабар берди.
Швейцариянинг реал вақт асосида ҳаво сифатини ўрганишга ихтисослашган “IQAir” хусусий компанияси хулосасига кўра, душанба кунги текширув чоғида ҳаводаги мавжуд зарарли заррачалар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган чегарадан 24 баробар юқори бўлган.
Бинобарин, Милан ҳукумати айни фикрга қўшилмаган, шаҳар мэри бу рейтинг ишончли эмаслигини айтган. Таъкидланишича, расмийлар доимий равишда ҳаво сифатини яхшилаш устида иш олиб боришмоқда. Натижада атрофни ифлослантирувчи моддалар эмиссиясини камайтиришда сезиларли натижаларга эришилган.