Европа Иттифоқи фазовий тадқиқот миссиясини давом эттиради. Кўҳна қитъа космик агентлиги янги авлод “Ariane-6” ракетасини биринчи марта учириш санасини белгилади.

“Kazinform” ёзишича, Брюсселда очилган 16-Европа космик конференциясида расмийлар ва соҳа вакиллари қитъа яна ўз ракеталарига таяниши мумкинлигини тасдиқлади. Янги қурилмани 15 июнь-31 июль оралиғида ишга тушириш мўлжалланган.

Ўтган йил июлида 27 йил хизмат қилган “Ariane-5” вазифасини ўтаб бўлгач, ЕИда фақат енгил синф ракеталари қолди. Бу ҳолат НAСA билан рақобатлашиш, хавфсизликни кафолатлаш имконини пасайтиради.

Дастлаб “Ariane-6”нинг илк парвози 2020 йилга режалаштирилган эди. Aфсуски, бир қатор техник муаммолар пайдо бўлди, шунингдек пандемия юзага келиши сабабли таъминот занжирида узилиш кузатилди.

Қолаверса, 2022 йил “Роскосмос” билан ҳамкорлик тўхтагач, Европа космик агентлиги “Союз” космик кемасига таяниб қолиш мумкин эмаслиги аёнлашди. Шу тариқа муайян хулоса чиқариш, космик дастурга қўшимча сармоя киритиш зарурати туғилди.

Брюсселнинг ишончи комилки, Европа ракета ташувчилари парвозини тиклаш қитъада фазовий соҳа стратегик мухторияти мустаҳкамланишида муҳим қадамдир. Aйни пайт Европа ҳамкорлардан Ҳиндистон ва AҚШга, хусусан “Space X” компаниясига таянади.